"Тоттенхэм" клуби ҳужумчи Харри Кейнни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради The Telegraph.
Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби футболчига фаолияти якунланганидан сўнг, агар у жамоа билан янги шартнома имзоласа, унга клубдаги раҳбарлик ўрнини таклиф қилишга тайёр. Клуб футболчининг маошини оширишга ҳам тайёр.
Бироқ, таъкидланишича, ҳозирча бу вариантлар жиддий муҳокама қилинмаган, чунки Кейн яна 10 йил юқори савияда ўйнай олишига ишонмоқда.
Аввалроқ Кейнга "Бавария", "ПСЖ" ва бошқа бир қатор клублар қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Кейн "шпорлар"да 2011 йилдан бери тўп тепади. Футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда форвард барча мусобақаларда 49 та ўйинда қатнашиб, 32 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.