"Ан-Наср"нинг янги футболчиси Марсело Брозович Саудия Арабистонида бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан "Барселона"га ўтиши мумкин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, айни дамда "Ан-Наср" ФИФА томонидан қўйилган тақиқ туфайли Брозович билан шартномани рўйхатдан ўтказа олмайди. Олдинроқ халқаро федерация“Лестер” олдидаги молиявий қарзи туфайли “Ан-Наср”га футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаганди.
Манбага кўра, “Барселона” вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, агар Саудия клуби ФИФАдан яшил чироқ ёқмаса, у ҳолда "кўк-анорранглилар" 30 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Брозовичнинг "Ан-Наср" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.