Италиянинг “Милан” клуби “Вильярреал” ҳужумчиси Арно Данжуманинг трансфери учун яна бир даъвогарга айланди. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, “россонерилар” ҳужумчи ўрнини мустаҳкамлаш учун футболчини ўз қисқа рўйхатига киритган.
Манбанинг қайд этишича, айни дамда Данжумага икки клуб ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Данжума Англияда битта гол урди. Манбанинг хабар беришича, Арнонинг келажаги тез орада ҳал бўлади.