"Манчестер Сити" футболчиси жамоада қолади. Хабарларга кўра, Рияд Махрез Гвардиола жамоасида қолиб, ўз ўрни учун курашишни афзал кўрмоқда.
32 ёшли ҳужумчи учун "Ал-Аҳли" 25 миллион фунт таклиф этган эди. "Шаҳарликлар" 30 миллионли таклифни ўйлаб кўришини билдирган. Аввалроқ Махрез ва Гвардиола футболчи келажаги борасида гаплашиб олиши ҳақида хабар қилинган эди.