Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор - Олимпик
25/09 20:30 Андижон - Нефтчи
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

Ливаковичга кўплаб клублар қизиқиш билдирди. Нега у ҳамон Хорватияда ўйнаяпти?

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида тўрт йил аввал Россиядаги жаҳон чемпионатида эришган шов-шувли муваффақиятини деярли такрорлади. ЖЧ-2018да “шаҳматчилар” финалгача етиб борган ва у ерда Францияга имкониятни бой берганди. Қатарда ҳам уларни бўлажак чемпионлар (аргентиналиклар) тўхтатди, аммо ярим финалда. Натижада Златко Далич шогирдлари бронза медали учун баҳсда ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллади. Қишки турнирнинг асосий қаҳрамонларидан бири хорватиялик дарвозабон Доминик Ливакович бўлди.

Sofascore сайти статистик маълумотларига кўра, Ливакович Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида сейвлар сони бўйича энг яхши дарвозабон бўлди - 25.

Қолаверса, бир ой олдин Хорватия терма жамоаси Ливакович билан Миллатлар лигаси финалига чиққанди. Ушбу турнир дарвозабоннинг юқори рейтингини янада ошириши керак эди. Шунга қарамай, Доминик ҳали ҳам ўз ватанида Загребнинг "Динамо" жамоасида ўйнамоқда. Аммо Хорватия чемпионати олий лига бўлишдан йироқ. УEФА клублар рейтингида у атиги 19-ўринни эгаллаб турибди.

Ливакович аллақачон 28 ёшда. У терма жамоадаги дебютини бир-икки йил олдин эмас, 2017 йилда ўтказган. Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида у Субашичнинг ўрибосари бўлган, аммо ўша турнирдан сўнг у Хорватия терма жамоасининг биринчи рақамига айланди. Бундан ташқари, Доминик анча бой Европа тажрибасига эга: Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 16 та ўйин ва Европа лигасининг гуруҳ ва плей-офф босқичида 29 та ўйин ўтказган. Дарвозабоннинг класси шубҳасиз, у ҳам етакчилик фазилатларига эга сўнгги тўрт йил ичида унга жамоа сардори вазифаси ишониб топширилган.

Нега Ливакович ҳали ҳам кучли лигада эмас? Бу савол, шу жумладан, футболчининг ватанида ҳам кўп берилади. Масалан, Vecernji.hr сайти шу йилнинг баҳорида журналистлар Доминикнинг муваффақиятсиз трансферини муҳокама қилган мақола чоп этди.

Хорватиялик мутахассис шундай деди: "Менимча, Ливаковичнинг таклифлари бор эди, лекин у фақат кетиш учун кетишни истамайди. Олинган таклифлар уни ҳам, клубни ҳам қониқтирмагани аниқ. У бутун вақт давомида "Динамо"да яхши ўйнади. Хорватия терма жамоасида ҳам ажойиб мақомга эга".

Хорватия матбуотига кўра, "Динамо" Ливаковични сотишдан камида 10 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бу миқдор унинг 2024 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномасида кўрсатилган. Клуб Доминиксиз иккинчи саралаш босқичидан бошлайдиган Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш жуда қийин бўлишини тушунади. Қолаверса, "Динамо" қишки ойнада асосий футболчилар Мислав Орсич ва Арян Адемини сотиб юборди. Хорватияликлар учун чиқиш трансферлари бюджетни тўлдиришнинг муҳим манбаи бўлиб қолмоқда.

Агент Марко Налетилич Хорватия сайтига берган интервюсида: “Ливаковичнинг нархи анчадан бери юқори бўлиб келган. Дарвозабонларни сотиш унчалик осон эмас уларни ҳар бир трансфер ойнасида оммавий сотиб олишмайди. У таркибдан жой учун курашадиган иккинчи эмас, биринчи дарвозабон бўлиши керак. Дарвоза чизиғидаги реакцияга кўра, у дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бу бугунги бозордаги энг кучли дарвозабонлардан биридир”.

Албатта, Ливакович атрофидаги миш-мишлар етарлича. ЖЧ-2022дан кейинги қишки ойнада "Челси" ва "Бавария" хорват билан қизиққан.

Ёзги ойнада "Вильярреал" Ливакович учун асосий номзод сифатида кўрсатилган, аммо испан клуби атиги 8 миллион евро ва бонуслар таклиф қилган. Қолаверса, “Фиорентина” ва “Фенербахче” билан музокаралар олиб борилаётгани, шунингдек, “МЮ” Доминикни жамоанинг янги захира дарвозабони сифатида кўраётгани ҳақида маълумотлар бор эди.

Киритилди: 21:19, 14.07.2023.
Ўқилди: 2634 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.