"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин, дея хабар беради Independent.
Манбанинг хабарига кўра, "ПСЖ" бу йўлда "Бавария"ни четга чиқаришга ҳаракат қилмоқчи. Аввалроқ, ҳужумчининг ўзи Франция клубига ўтишни истамаслиги ҳақида хабар берилганди.
2022/23 йилги мавсумда Кейн лондонликлар сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан шартномаси кейинги ёзда якунига етади.