"Манчестер Сити" ҳимоячиси Исса Каборе бошқа жамоага ўтиши мумкин, деб хабар беради L'Equipe.
Манбага кўра, Буркина-Фасолик 22 ёшли футболчига ижара варианти сифатида "Лутон Таун" даъвогарлик қилмоқда.
Каборе ўтган мавсумни "Марсел"да ижарада ўтказди. У 29 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.