Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Артём Потапов: «Менга тезлик ва эмоцияларга бой Ўзбекистон чемпионати ёқади»

Баҳо:
+ | -

«Сурхон» футбол клуби россиялик дарвозабони Артём Потапов "«Сурхон»дарё футболи" телеграм каналига интервью берди.

— «Сурхон»га келгунча Ўзбекистон ва унинг футболи ҳақида хабардормингиз?
— Аввал Ўзбекистон ҳақида дўстларим ва футболдаги ҳамкасбларимдан эшитганман. Аниқроқ айтсам, мамлакат чемпионати, унинг даражаси, сифатли футбол майдонлари, стадионлар, трансляция ва мухлисларнинг ўйинга ташрифи ҳақида. Шунингдек, Тошкент ҳақида билардим. Бу яхши ва тез ривожланаётган шаҳар.

— «Сурхон» клубига таклиф кимдан чиққан?
— Менинг агентим телефон қилиб, менга «Сурхон» вариантини таклиф қилди . Қарор қабул қилишимга узоқ вақт кетмади. Биринчи навбатда клуб ёш ва иқтидорли ёшларга эътибор қаратаётган проекти менга ёқди. Ва чемпионатда катта мақсадларни ўз олдига қўйган. Яна айтиб ўтганимдек яхши сифатдаги футбол майдонлари, бу муҳим аҳамиятга эга.

— Биламизки, сиз турли ёшдаги Россия ёшлар терма жамоасида тўп тепгансиз. Ҳозирги вақтда қайси таниқли футболчилар билан доимий алоқадасиз?
— Ёдга олсак кўплаб топилади. Улардан номдорлари Алексей Миранчук, Роман Зобнин, Саша Селихов. Уларнинг ҳаммаси билан алоқадаман, ёзиб тураман, қўнғироқлашаман, лекин барибир уларнинг ўзларининг ўз ҳаёти, оиласи, фарзандлари бор. Шунинг учун камроқ суҳбатлашамиз.

— Биламизки, «Сурхон»да ички муҳит ажойиб, жамоада қайси футболчилар билан дўстона алоқадасиз?
— Ҳа бу ҳақиқат. Бизда жамоа ичида яхши муносабат ҳукм суради. Жамоадаги болалар меҳнатсевар ва яхши амалиётга эга. Шунинг учун ҳар доим маслаҳатларга қулоқ солишади ва юқори даражада ҳаракат қилишиб , бир-бирини қўллашади. Мен ҳеч бирини ажратиб кўрсата олмайман, ҳаммаси билан алоқамиз аъло даражада.

— Ўзбекистон азалдан ўзининг миллий таомлари билан машҳур, қайси таом сизга маъқул келди?
— Ўзбекистонга келгандан биринчи бўлиб сомса таътиб кўрдим. У жудаям мазали, мени кабоб ҳайратга солди. Авваллари арман жаноби энг мазали кабоб деб ўйлардим, бу ердаги кабоб менга кўпроқ ёқаяпти.

— Мухлислар ўзининг севимли футболчиларини оилавий шароити ҳақида қизиқади.
— Менинг оилам энди қурилаяпти, яқин орада уйланаман, шунинг учун оилавий жиҳатдан ҳаммаси олдинда. Ота-онам ва қариндошларим Оренбургда яшашади. Ўйлашимча, улар яқин орада Ўзбекистонга меникига меҳмонга келишади.

— «Сурхон» футбол клуби келажаги ҳақида фикрингиз.
— Ишончим комилки, бу борада бутун мураббийилар штаби ва жамоамиз аъзолари фақат олдинга боқишмоқда. Айтиб ўтганимдек, бу ерда ҳаракатчан инсонлар йиғилишган ва ҳаммаси ниманидир исботлашга қодир. Лекин воқеалар ривожидан олдинга кетиш шарт эмас, биз ёш жамоа ва ўйиндан-ўйинга олға борамиз. Яқин орада ўйин борми , биз уни ютишимиз керак. Турнир жадвалдаги ҳолатини эса кечки кузга қолдирамиз.

— «Сурхон» клубидаги ёшлар ҳақида, шу жумладан Асилбек Жумаев ҳақида фикрингиз?
— Клубда келажаги порлоқ ёшлар йиғилган. Асилбек Супер лигага яхши кириб келди. Унда ривожланиш ва ажойиб футболчи бўлиб етишишга ҳамма имкониятлар етарли. Шунгдек жамоада ўсаётган ва ривожланаётган футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Умид қиламанки уларнинг ҳеч бири эришган натижасида тўхтаб қолмайди.

— Мана бир неча йилдирки «Сурхон» уй ўйинларини сафарда ўтказмоқда. Сизнингча, клуб қачон «Сурхон Арена»га қайтади?
— Яхши савол. Лекин аниқ менга эмас. Билишимча, Термизда стадион тўлиқ реконструкциядан чиқарилмоқда. Режалар ва муддат ҳақида бизга маълум эмас. Албатта биз ҳам тезроқ мухлисларимиз билан тўла стадионда тўп тепишни ҳоҳлар эдик.

— Сиз бир неча мамлакатда ўйнагансиз, ўзбек футболининг улардан фарқи нимада?
— Фарқ доим бўлади, таъкидлаганидек мамлакат раҳбарияти ва спорт вазирлиги бу ерда футбол, стадион ва майдонларга эътибор қаратганлиги катта аҳамият касб этади. Болалар футболига қизиқиш ва муносабат яхши. Менинг қарашимча, Ўзбекистон бу борада тўғри йўналишда. Менга тезлик ва эмоцияларга бой Ўзбекистон чемпионати ёқади. Ҳар бир жамоада бир неча кучли ижрочилар бор бўлган рақобат бардош чемпионат.

— Артём, клуб билан ҳар доим иссиқда ҳам, совуқда ҳам бирга бўладиган «Сурхон»нинг ашаддий мухлислари ҳақида сурамоқчиман.
— Мухлислар супер! Улар учун ҳамма ўйин чекка шаҳарларда ўтади. Ҳар бир ўйинда улар биз билан ва бизни чин дилдан қўллаб-қувватлайди. Биз улардан миннатдормиз ва чиройли ўйин билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Жамоа муваффақияти мураббийларга боғлиқ, улар ҳақида фикрингиз?
— Бизда мураббийлар штаби жамоада катта роль ўйнайди. Ўйиндаги вазиятлардан ташқари, жуда кўп назарий машғулотлар ўтказилади, ҳар бир футболчига индивидуал ёндашадилар.

— Сизннгча, биринчи даврадан сўнг жамоада ўзгаришлар бўладими?
— Ўйлашимча, ўзгаришлар бўлади. Бизда олдига юқори мақсад қўйган жамоа, клубда ҳеч ким эришилган натижада тўхтамайди. Жамоадаги ўзгаришлар эса агар бирор нарсага эришмоқчи бўлсанг, футболдаги нормал ҳолат.

— Айтингчи, ўзбек тилини ўрганаяпсизми?
— Озгина биламан. «Салом», «яхши», «раҳмат» каби оддий сўзлар, шунингдек ўнга яқин сўзларни биламан.

— Бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз?
— Бўш вақтим унча кўп эмас, икки вақтли амалий машғулот ва назарий машғулот. Бошқа пайт истироҳат боғида сайр, кино кўраман, китоб ўқийман, ҳаммаси оддий.

— Ўзбек футболчилари ҳақида фикрингиз, уларни кузатиб борасизми?
— Мен унчалик ҳам бошқа жамоалар ўйинини кузатмайман, бу мени кам қизиқтиради. Фақат бўлажак рақибларни ўрганаман, ким нимага қодир, қандай ҳолатда. Мен ўзимизнинг болаларни кузатиб бораман.

— Нимели ҳақида.
— Бир сўз билан айтганда профессионал. Яхши ва икки кишининг ишини қиладиган меҳнаткаш йигит.

— Давралар оралиғида қаерда дам оласиз, ота юртга борасизми? Ватан соғинчи деганидек.
— Бир неча йилдирки хорижда тўп сураман, бунга ўргандим. Ўйлашимча, уйга қишки таътилда бораман, ота-онам кунлар салқинлашгач ўзлари Тошкентга меҳмонга келишади.

— «Сурхон» мухлисларига тилакларингиз.
— Бизда мухлислик қилишда давом этишсин, уларнинг қўллаб-қувватлаши бизни янада чиройли ўйнашга чорлайди. Сурхонниг ашаддий ва жонкуяр мухлислари борлигидан хурсандман, биз футболни улар учун ўйнаймиз.

— Артём самимий суҳбат учун раҳмат, футболчилик фоалиятингизга омад тилайман.

Манба: https://t.me/Surxontermiz23
Киритилди: 23:55, 15.07.2023.
Ўқилди: 2283 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.