"Лидс Юнайтед" ҳимоячи олиб келмоқчи. Хабарларга кўра, "Норвич Сити" футболчиси Сэм Байрэм ёркшир клубига қайтади. Сэм 2016 йилда "Лидс" сафини тарк этган эди.
Шундан бери у "Вест Хэм", "Ноттингем" ва "Норвич" сафида ҳаракат қилди. 29 ёшли ҳимоячини "Лидс" синов муддати билан ишга олади. Футболчи Чемпионшипда катта тажрибага эга.