Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио - Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано - Сельта
11/01 18:00 Алавес - Жирона
11/01 19:00 Эмполи - Лечче
11/01 19:00 Удинезе - Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид - Бетис
11/01 22:00 Торино - Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол - Леганес

Уимблдон финалида 20 ёшли Карлос Алкарас Новак Жоковични мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Амалдаги чемпион Новак Жокович финалда испаниялик Карлос Алкарасга имкониятни бой бериб қўйди — 1:6, 7:6(6), 6:1, 3:6, 6:4. Ўйин 4 соат-у 43 дақиқа давом этди.

Шу тариқа, 20 ёшли Алкарас ўз фаолиятида иккинчи бор “Улкан тож”да ғалаба қозонди ва дунёнинг биринчи ракеткаси сифатида қолди. У US Open — 2022 чемпиони ҳисобланади.

Шунингдек, Карлос Уимблдон финалида 2003 йилдан буён чемпионга айланган кучли тўртлик вакили бўлмаган илк теннисчига айланди. Сўнгги 20 йил ичида Уимблдон турнирини фақат 4 теннисчи ютиб келаётганди. Улар:

Рожер Федерер (2003-2007, 2009, 2012, 2017);
Рафаэль Надаль (2008, 2010)
Новак Жокович (2011, 2014-2015, 2018-2019, 2021-2022);
Энди Маррей (2013, 2016).

Уимблдон, Финал
Карлос Алкарас (Испания) — Новак Жокович (Сербия) 1:6, 7:6(6), 6:1, 3:6, 6:4.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:31, 17.07.2023.
Ўқилди: 2416 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.