"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле "Тоттенхэм"га ўтишга яқин турибди, деб хабар беради Sport.es.
28 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсумда лондонликлар сафида ижара асосида ўйнади. У 35 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Лангле 2018 йилдан бери "Барселона"да ўйнаб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳимоячининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.