Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

АПЛда яна бир афсонавий кипер жамоасини тарк этмоқчи. Янги мураббий уни сиғдирмади

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" дарвозасида Уго Льорис ўрнига бошқа киперни тасаввур қилиш деярли мумкин эмас. У 2012 йилги Европа чемпионатидан сўнг дарҳол Лондон клубига кўчиб ўтди ва катта бир тарихни яратди. Энди у ҳақиқатан ҳам "Тоттенхэм"ни тарк этадими?

Льорис "Тоттенхэм"да мавсумолди машғулотларини бошлади, аммо Осиё-Тинч океани бўйлаб турнега чиққан 28 футболчи қаторига киритилмади. Клуб 36 ёшли дарвозабон фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клубларни излашга тушиб қолди. Льориснинг ўзи июнь ойида бунга ишора қилган эди: "Биз муҳим дақиқаларга яқинлашмоқдамиз - мен ҳам, клуб ҳам. Бу бир даврнинг охири бўлиши мумкин. Мен бошқача иш қилмоқчиман, шунинг учун қандай вариантлар мавжудлигини кўриб чиқаман", – деганди футболчи. "Тоттенхэм" июль ойида "Вест Хэм", "Лестер Сити" ва Сингапурнинг "Лион Сити Саилорс" клубларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Янги мураббий Анге Постекоглу кўп йиллик сардорсиз баҳсларга киришади.

Льорисда қандай имкониятлар бор?

Аргентина билан ЖЧ-2022 финали Льорис учун Франция терма жамоасидаги сўнгги ўйини бўлди. Дарвозабон терма жамоани ўйинлар бўйича рекорчи (145) ҳолатида тарк этди ва шунга қарамай сардор сифатида жаҳон чемпионлигига айланганини ҳам унутмаслик керак - 2018 йилда "Лужники"да. Льорисни олдинда футболчилик фаолиятидаги сўнгги йиллари кутиб турибди. "Тоттенхэм" билан шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Дарвозабонга Саудия Арабистонидан ҳам қизиқиш бор. Яна бир қизиқарли вариант - "Интер". Андре Онана билан хайрлашгач, "нерадзуррилар"га савияли кипер керак бўлади. Италияликлар Льорисни, шунингдек, Кейлор Навас ва Ян Зоммер танловларига қўшмоқчи.

Льорис мавсумни катта жароҳатлар туфайли ўтказиб юборди. 2023 йилда "Тоттенхэм" февралдан апрелгача Льориссиз ўйнади. Бу вақт ичида клуб "Челси"ни мағлуб этган бўлса-да, лекин, масалан, "Лестер"дан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва "Милан"нинг Чемпионлар лигасидаги тўсиғидан ўта олмади. Лиганинг сўнгги олти ўйини ҳам сардорсиз ўтди. Дастлаб, Льориснинг тиззасидаги боғламини даволашди ва мавсум охирида у сон жароҳати туфайли ўйинни тарк этди. Аслида у февраль бошидан бери бор йўғи тўртта ўйин ўтказди. 11 йил давомида Льорис жароҳатлар туфайли "Тоттенхэм"нинг кўплаб ўйинларини ўтказиб юборганини айтмаса ҳам бўлади. Бироқ, Уго камдан-кам ҳолларда бир ойдан кўпроқ вақтга сафдан чиққан. Фақат 2019 йил кузидаги даҳшатли йиқилишдан кейин тирсак жароҳати уни қийнаб келди. У операцияга ўз вақтида бориши ва уч ой ўйнамаслиги керак эди. Қуйида Льориснинг жароҳатлар тарихи билан ҳам танишиб чиқишингиз мумкин.

Льорис Премьер-лига тарихидаги олтинчи энг кўп сейв қилган дарвозабон ҳисобланади 

• У клуб сафида 447 та ўйин ўтказди, бор-йўғи 7 та футболчидан ортда қолмоқда, уларнинг ҳеч бири XXI асрда ўйнамаган.

• Льорис "Тоттенхэм" сафида 151 та баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказмаган. Шулардан 127 таси Премьер-лигада, яна битта худди шунақа ўйин Петер Шмейхелга етиб олиш учун етарли бўлади.

• Льорис Премьер-лигада сейвлар бўйича олтинчи ўринда, 1000 лик довонга етиш учун 14 та кучли ҳаракат қолди. Ундан олдинда турган афсоналар қуйидагилар: Тим Ховард, Петр Чех, Лукас Фабиански, Давид Де Хеа ва Бен Фостер.

Льорис ва Де Хеа Премьер-лигадаги энг барқарор дарвозабонлар

Охирги 10 мавсумда "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм"да асосий дарвозабон ким эканлиги ҳақида умуман савол туғилмаган - Де Хеа ва Льорис мунтазам ўйин амалиётига эга бўлди: бу вақт ичида АПЛда испаниялик 358 та, франциялик эса 334 та ўйинда майдонга тушди. Рамзий маънода иккаласи ҳам бир трансфер ойнасида клубларни тарк этмоқда. Де Хеа энди эркин агентга айланди. 

Кучли олтиликдаги бошқа клубларда эса кўрсаткичлар бироз бошқача

• «Манчестер Сити»да Эдерсон сўнгги олти мавсумда сўзсиз 1-рақамга эга бўлди, бироқ аввалроқ бу ерда Жо Харт, Клаудио Браво ва Вилли Кабальерони ўз номларига эга эди.

• Войцех Шенсни ва Давид Оспина "Арсенал"да алмашиб ўйнагани эсингизда, ундан кейин Петр Чех уч мавсум, Бернд Лено ҳам худди шунча давр "канонирлар"га хизмат қилди. Сўнгги икки йилликнинг биринчи посбони - Аарон Рэмсдейл.

• Симон Миньоле "Ливерпул"да беш мавсум ўйнади, бир неча мавсумни Лорис Кариус билан бирга ўтказди ва кейин Алиссон беш йил давомида ишончли "қўрғон"га айланди (бундан ташқари, бир нуқтада Адриан уни алмаштирди).

• Петр Чех “Челси”да афсонавий йилларни ўтказди, кейин эса у Тибо Куртуага имкониятни бой берди. Шундан сўнг Кепа Аррисабалага сотиб олинди, бироз вақт ўтиб эса Эдуар Менди.

Льорис ўрнига ким ўйнайди?

Баҳорда «Тоттенхэм» Жордан Пикфордга кўз тикаётгани, аммо «Эвертон» Премьер-лигадан тушиб кетсагина уни қўлга киритишга ҳаракат қилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди (энди ҳеч қандай савол қолмади). Яна бир номзод - Дин Хендерсон агар "Манчестер Юнайтед" уни қўйиб юборса.

Киритилди: 13:09, 17.07.2023.
Ўқилди: 2085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.