Испаниянинг "Алмерия" клубининг малилик ҳужумчиси Билол Турега Италиянинг "Аталанта" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Билол Туре 2020 йилнинг қишида Франциянинг "Реймс" жамоасидан "Алмерия"га 8 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.
21 ёшли ҳужумчи Ла Лиганинг сўнгги мавсумида 25 ўйинда 7 та гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Маълумотларга қараганда, "Алмерия" ўз ҳужумчиси учун 25-30 миллион евро маблағ талаб қилади.