"Манчестер Юнайтед" юлдузи Бруну Фернандеш ҳам саудияликлар радарига тушди. Хабарларга кўра, Португалия терма жамоаси аъзоси учун араблар "даҳшатли" таклиф билан чиққан. Аммо Фернандеш барча таклифларни рад этган.
У "МЮ"да давом этишни истайди. "Қизил иблислар" устози Эрик тен Хаг жамоанинг бўлажак сардорини қўйиб юборишни истамайди. Фернандеш "МЮ"нинг тўғри йўлга тушиб олганига ишонмоқда.