"Челси" ушбу трансфер ойнасида ҳимоячи Леви Колвиллни сотиш ниятида эмас. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, 20 ёшли англиялик ҳимоячи ёзда трансферга тайёр эмас. Уэсли Фофананинг жароҳати клуб позициясига таъсир қилди, шу сабабли, раҳбарит Колвиллни қўйиб юбормайди - у "Челси"да 100 фоиз қолади. Қайд этилишича, клуб раҳбарияти яқин вақт ичида ҳимоячи вакиллари билан мулоқот ўрнатиш ва улар билан янги шартнома тафсилотларини муҳокама қилишни режалаштирган.
2022/2023 йилги мавсумда Колвилл "Брайтон"да ижара асосида ўйнади. 20 ёшли англиялик футболчи барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширган. Футболчининг "Челси" билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.