Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед" сардори сифатида Харри Магуайрнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчиларнинг рўйхатини ўрганиб чиқмоқда.
Магуайр энди "Манчестер Юнайтед" сардори эмаслиги ҳақидаги хабар ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Ўтган мавсумда футболчининг жамоадаги ўйин вақти сезиларли даражада қисқарди ва Тен Хагнинг янги сардор танлаш нияти ҳақидаги миш-мишлар анчадан буён янграб келмоқда.
Магуайр "Манчестер Сити"га қарши Англия кубоги финалида ҳам майдонга тушмади ва мавсум охирида Тен Хаг Бруно Фернандешни сардор сифатида тилга ола бошлади, бироқ расман ҳали ҳам Англия терма жамоаси ҳимоячиси сардор эди. Фернандеш Магуайр ўрнига 1-рақамли номзод, аммо бу ролга бошқа даъвогарлар ҳам бор. Келинг, вариантларни кўриб чиқамиз.
Люк Шоу
Шоу - Давид де Хеа кетганидан бери "Юнайтед"нинг эски ўйинчиларидан бири. Бу эса уни Европанинг кўплаб топ-жамоаларининг сардори бўлишига етарлича сабабни келтириб чиқаради. Чап қанот ҳимоячиси - клубнинг етакчи ва энг барқарор ўйинчиларидан бири. Яқинда у "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди.
Лисандро Мартинес
"Биз рақибдан кўра кўпроқ курашишимиз керак, кўпроқ иштиёқ билан ўйнашимиз керак, кўпроқ куч билан ҳаракатланимиз лозим". Бу Мартинеснинг апрель ойида "Ньюкасл"дан 2:0 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейинги айтган сўзлари эди. Бу аламзада бўлган "Юнайтед" мухлисларининг қулоғига "мусиқа" каби жаранглар эди. Мартинес ҳеч қачон қийинчиликка дучор бўлишдан қўрқмайди. Ўтган мавсум бошланишига бир неча ҳафта қолганда у "Юнайтед" кийиниш хонасидаги энг нуфузли ўйинчилардан бирига айланди. У Аргентина жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан пайти муҳим мавқега эга эди.
Маркус Рэшфорд
Манчестер жанубида туғилиб ўсган ва етти ёшидан бошлаб "Юнайтед"да юрган Рэшфордда "қизил иблис" қони бор.
Тен Хаг жамоасининг энг иқтидорли ва барқарор ўйинчиларидан бири бўлишдан ташқари, у клуб учун мукаммал элчи ҳисобланади. Маркус пандемия даврида консерватив ҳукуматга қарши чиқди ва болаларнинг мактабда бепул овқатланиш ҳуқуқи учун курашди. У ўша пайтларда карьерасини тиклаб олиш учун кураш олиб борарди. 2021/22 йилги мавсумдан сўнг, янги ва кучли тарзда қайтди ва бу мавсумда биринчи марта 30 та гол урди ва "Юнайтед"да йилнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлди. Маркус Рэшфорд янги шартнома имзоласа, клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Бруно Фернандеш
Фернандеш Магуайрнинг ўрнига мантиқий тўғри танловдир. Унинг жамоадошларини илҳомлантириш истаги ёки қобилиятига шубҳа йўқ. Аммо унинг етакчилик тактикаси ҳар доим ҳам керакли натижани бермайди. "Юнайтед"га қарши қарорлар чиққанида у кўп эътироз билдиради ва шикоят қилишга мойиллиги кўпинча жамоадошларини тушкунликка солиб қўяди. Балки "Юнайтед" келаси мавсумда бошқа турдаги етакчига муҳтождир.