Аргентина футбол федерациясининг энди Маямида офиси бор - ташкилот матбуотга бу хақда хабар тақдим этди. Ҳудуд тахминан 1500 квадрат метр, бу йигирмата ўртача квартирага тенг, у винвуд ҳудудида катта мажмуанинг саккизинчи қаватида жойлашган.
Янги офис очилиши Лионель Мессининг "Интер Майами"даги ўйинлари билан умуман боғлиқ эмас - бу шунчаки тасодиф. Аслида, бу ғоя АҚШда бўлиб ўтадиган иккита йирик турнир – 2024 йилги Америка кубоги ва 2026 йилги жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўриш учун қилинган.