"Челси" янги марказий ҳимоячи изламоқда, чунки Уэсли Фофана жароҳат олди ва операция қилинди. Эслатиб ўтамиз, бу жароҳат ёш французнинг фаолиятидаги иккинчиси бўлди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Челси" энди янги марказий ҳимоячи қидирмоқда. Аниқ номлар ҳозирча номаълум, бироқ мураббийлар штаби жамоада фақат 38 ёшли Тьяго Силва ва тажрибасиз Трево Чалобадан қониқмаяти.
Олдинроқ "Челси" "Кристал Пэлас"дан Марк Гуени қайтариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.