"МЮ" футболчиси Донни ван де Бек "Лион"га қарши ўртоқлик учрашувида ягона голга муаллифлик қилганди. У бу гол ҳақида шундай дейди:
"Шахсан бу лаҳза мен учун жуда ҳам муҳим. Албатта, ҳар қандай футболчи учун гол уриш ёқимли иш. Аммо узоқ вақт жароҳатдан қийналган мен кабилар учун бу кўп нарсани англатади. Ҳа, гол ўртоқлик учрашувида урилди. Бироқ, менинг хотирамда бу голим абадий қолади".