Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Эдегор: "Ўтган йилги муваффақиятсизликдан мотивация сифатида фойдаланамиз"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" сардори Мартин Эдегорнинг айтишича, унинг жамоаси Премьер-лига чемпионлигидан маҳрум бўлганидан кейин ҳамон азоб чекмоқда.

Ўтган мавсумда "Арсенал" 248 кун давомида турнир жадвалида пешқадамлик қилди, аммо якунда "Манчестер Сити" чемпионликни илиб кетди ва "шаҳарликлар" мавсумни требл билан якунлади.

Эдегор айнан "Арсенал" тўғри хулоса чиқаришига ва бу умидсизликдан янги мавсум учун мотивация сифатида фойдаланишига умид қилмоқда.

"Ўтган мавсум ҳақида жуда кўп турли хил ҳис-туйғулар мавжуд. Биз қанчалик узоққа эришганимиз ва сўнгги йилларда қанчалик яхшиланганимиздан фахрланамиз. Бу ерда бўлиш ва ҳамма нарсани ютган жамоа билан чемпионлик учун курашиш биз учун яхши қадамдир. Лекин шу билан бирга, чемпионликни қўлдан чиқарганимиз бизни хафа қилади.

Бизнинг орзумиз чемпион бўлиш эди. Биз шуни хоҳлаймиз, шунинг учун ҳам бу бизга азо бермоқда, лекин биз ўтган йил давомида ўрганган барча нарсамиздан аввалги йилгидек фойдаланишимиз керак. Ўшанда биз Чемпионлар лигасига кира олмагандик. Аммо биз яна ҳам кучлироқ ва яхши тайёрланиб қайтдик.

Энди ўтган йилги муваффақиятсизликдан тўғри фойдаланамиз ва биз буни қилишга ҳаракат қиламиз" - деди Эдегор Sky Sports нашрига.

Киритилди: 13:26, 20.07.2023.
Ўқилди: 915 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10459]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4692]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [3181]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2994]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2714]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2516]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1983]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1621]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1550]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1473]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик