Журналист Лука Бянчин хабарига кўра, “Милан”нинг 28 ёшли ҳужумчиси Дивок Ориги клуб раҳбариятидан ўзини тез орада трансферга қўйишини кутгани учун 2022/23 йилги мавсум олдидан жамоадан четлатилган.
“Россонерилар” АҚШ бўйлаб турнега чиқиб, “Реал”, “Ювентус” ва “Барселона”га қарши ўйнайди. Клуб бельгиялик ҳужумчини ўзи билан олиб кетмасликка қарор қилган ва унинг фаолиятини бошқа жойда давом эттиришини истамоқда.
Оригига Премьер-лиганинг "Кристал Пэлас" ва "Вест Хэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, айни дамда спортчи Миланда қолмоқчи.