Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Кркич нима учун "Барселона"да йўқолиб қолган эди?

Баҳо:
+ | -

Боян Кркич The Athletic нашрига очиқ интервью берди. "Барселона"нинг собиқ футболчиси кийиниш хонасидаги ҳасад, ОАВ ҳужумлари ва ёлғизлик ҳақида гапирди.

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Боян Кркич каталонияликларнинг кийиниш хонасидаги ҳасад, фаолияти якунида уни босиб олган ёлғизлик ҳақида сўз очди. 32 ёшли Боян нисбатан ёш бўлишига қарамай, шу йил бошида нафақага чиқди, бироқ у The Athletic нашрига берган интервьюсида бу қарорнинг сабаби борлигини тушунтирди: "Ёлғизлик фаолиятимнинг барча босқичларида бўлган. Аммо сўнгги уч йил ичида Қўшма Штатлар ва Японияда мен дўстларсиз яшаш қандай эканлигини билиб олдим. Ёлғиз бўлиш ёмон".

Кркич 17 ёшида клубнинг ёшлар тизими тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида (423 гол) "Барселона" базасига бостириб кирди ва Франк Райкард унга имконият берганида дарҳол ҳаракатга тушди. Кўп ўтмай, у Евро-2008 учун Испания терма жамоасига чақирилди, аммо у рад жавобини берди. Омма олдида миллий терма жамоа вакиллари Боянни ҳимоя қилиш учун касал эканлигини айтди, аммо интервьюда собиқ футболчи нима учун бу имкониятдан воз кечганини тушунтирди: "ОАВ томонидан катта босим бўлди. 17 ёшли каталониялик йигитнинг "йўқ" деганини матбуот тушунмади. Бунинг сиёсатга алоқаси йўқ эди. Мен нима бўлаётганини тушуниш учун вақт ва маконга муҳтож бўлган бола эдим. Мен чеккада қолиб кетдим", – деди Кркич. Боян асосий жамоадаги биринчи мавсумида 12 та гол урди.

Ваҳоланки, у билан бир жамоада Роналдиньо, Самуэль Этo'О ва Тьерри Анри каби кучли ҳужумчилар бўлишига қарамай у буни амалга оширди. Боян унинг муваффақиятлари ҳар доим ҳам жамоадошларини хурсанд қилмаслигини айтди:
"Кийиниш хонасида ҳар доим кучли рақобат бўларди. Мен катта ва тез тараққиётга эришдим ва бу турли ҳасадларга сабаб бўлди. Ўша йил қийин келди. Мавсумнинг энг қизғин палласига, футболчилар мени танқид қилишадиган пайтга етиб келдим. Тўсатдан бола гол урдим. Бу жамоадошларимни ҳам, рақибларимни ҳам хурсанд қилмади".

Бояннинг сўзлари профессионал футбол қанчалик руҳий жиҳатдан қийин бўлишидан далолат беради. Муваффақиятли карьерасини қурган бўлса ҳам, Кркич бошида содир бўлган барча оғриқли дақиқаларни унута олмайди.

Киритилди: 14:14, 21.07.2023.
Ўқилди: 1606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик