"Марсель" ярим ҳимоячиси Пап Гейе тўрт ойни футболсиз ўтказади. УЕФА Спорт арбитраж суди (CAS) футболчининг адвокатлари томонидан берилган апелляцияни рад этди, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.
Футболчи "Уотфорд" билан имзоланган шартномани бузгани учун жазоланди. Гейе "Марсел"га ўтиш учун шартнома шартларини бузган.
Суд жараёни давом этаётган бир пайтда Гейе "Севилья"да ижара асосида ўйнаш имкониятига эга бўлди (2023 йилнинг январидан июнигача). Хорхе Сампаоли қўл остида 24 ёшли ярим ҳимоячи жамоанинг асосий ўйинчисига айланди, аммо мавсум якунида Андалусия клуби тўлиқ трансферни амалга оширишга журъат эта олмади.
Четлатишдан ташқари Гейе 2,5 миллион евро жарима ҳам тўлашга мажбур бўлади. "Марсель" Гейе атрофидаги вазиятсабабли, ёзда футболчини сотишни режалаштирган.