"Ливерпуль" ўз футболчисидан бу борада фойдаланиши мумкин. Хабарларга кўра, мерсисайдликлар тарбияланувчиси Стефан Байчетич кейинги мавсумда ярим ҳимоядан жой олади.
У жамоани тарк этган Хендерсон ва Фабиньо ўрнини эгаллайди. Байчетич ўтган мавсумда порлаган эди. 20 ёшли ярим ҳимоячи АПЛда энг муваффақиятли паслар муаллифига айланган.