"ПСЖ" "Барселона"нинг собиқ дарвозабони Арнау Тенасга қизиқмоқда.
22 ёшли испаниялик ҳозирда эркин агент ҳисобланади.
RMC Sport'нинг ёзишича, Париж клуби аллақачон Тенасга шартнома таклиф қилган.
Клуб ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Кейлор Наваснинг ўрнига испаниялик дарвозабон вариантини кўриб чиқмоқда.