Лионель Мессининг "Интер Майами"даги дебют ўйини Америка телевидениесида рекорд ўрнатди.
TyC Sport маълумотларига кўра, Флорида жамоаси Лига кубоги доирасидаги "Крус Асуль"га (2:1) қарши ўйинни 12,5 миллион киши томоша қилган. Бу Америка телевидениеси тарихидаги энг кўп томоша қилинган футбол ўйини.
Қайд этилишича, ушбу ўйин 2022 йилдаги NBA финалига қараганда кўпроқ талабга эга эди. "Бостон" ва "Голден Стэйт" ўйинлари ўртача 12,4 миллион томошабинни ташкил этди.