Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Луис Суарес «Интер Майами»га ўтиш учун ўз шартномасини «Гремио»дан сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Уругвайлик футболчи Луис Суарес Лионель Месси ортидан “Интер Майами”га ўтмоқчи.

ESPN нашри хабарига кўра, Суарес ҳозирги жамоаси “Гремио”дан шартномасини қолган қисмини сотиб олиб, фаолиятини “Интер Майами”да давом эттиришни режалаштирмоқда.

Америка клуби ҳам Лионель Месси, Серхио Бускетс ҳамда Хорди Альба трансферларидан сўнг, уругвайлик ҳужумчи трансфери бўйича ҳам иш олиб бормоқда. Бироқ, Бразилия клуби Луисни қўйиб юбориш истагида эмас.

Бу эса ҳужумчи ва клуб ўртасидаги муносабатлар совуқлашиши сабаб бўлган. Суарес жамоанинг сўнгги ўйини қайдномасига киритилмаган. Ўйиндан сўнг “Гремио” бош мураббийи Ренато Гаушо матбуот анжуманида Суареснинг тақдири ҳақида гапиришдан бош тортган.

Бразилия жамоаси футболчига ультиматум қўйган: ё шартномасини тўлиқ сотиб олиш ёки шу битим охирига қадар ўйнаб бериш. Луис Суареснинг “Гремио” билан амалдаги шартномаси 2024 йил декабрига қадар мўлжалланган. Агар Луис ўз шартномасига тўлов қиладиган бўлса, 10 миллион доллар атрофида тўлаб бериши лозим бўлади.

Ундан ташқари Луис ҳозирда 36 ёшда ва доимий жароҳатлар туфайли фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб юрганди. Энди эса собиқ жамоадошлари йиғилган “мини-Барселона”га ўтиш учун ўз шартномасига ўзи сотиб олишга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” Лионель Месси ва Серхио Бускетсни ўз сафига қўшиб олди. Бир неча кундан сўнг эса Хорди Альба трансферини ҳам эълон қилди. Луис Суарес ушбу футболчилар билан “Барселона”да бирга тўп сурган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:33, 25.07.2023.
Ўқилди: 2622 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик