"Тоттенхэм"нинг собиқ ҳужумчиси Лукас Моура "Монтеррей"га ўтишга яқин турибди, деб ёзди журналист Рената Виллаш-Боаш твиттерда. Футболчи эркин агент ҳисобланади.
Мексика клуби 30 ёшли бразилиялик билан музокараларда олдинга силжиган. “Сан-Паулу” футболчига расмий таклиф билан чиқмаган. Битим яқин орада якунланади.
Моура 2018 йилдан бери “Тоттенхэм” сафида тўп тепади. Бу вақт ичида у клуб сафида 221 та ўйин ўтказиб, 39 та гол урган ва 27 та голли узатмани амалга оширган.