"Валенсия" марказий ҳимоячиси Факундо Гонсалес "Ювентус"га ўтишга яқин турибди.
20 ёшли футболчи ҳали "кўршапалаклар"нинг асосий жамоасида дебют қилгани йўқ, аммо аллақачон гранд клублар эътиборини тортди. Гонсалес учун курашда фаворит "Ювентус" бўлиб турибди, у трансфер борасида деярли келишиб олган, дейди инсайдер Фабрицио Романо. Уругвай ёшлар терма жамоасининг марказий ҳимоячиси фаолиятини “кекса синьора” таркибида давом эттиришга тайёр.
Факундо Гонсалес 20 ёшгача бўлган тоифадаги Уругвай терма жамоасида 21 та ўйин ўтказган. Transfermarkt ёш ҳимоячининг трансфер нархини 1 миллион еврога баҳоламоқда.













