Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячи Конор Галлахернинг минимал нархини белгилади.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "кўклар" ўз футболчисини камида 58 миллион еврога сотади.
Аввалроқ, "Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино Галлахерни йўқотишни истамаслиги, чунки у англияликни жуда иқтидорли футболчи деб ҳисоблагани хабар қилинганди. Бироқ раҳбарият мураббийнинг фикрига тўлиқ қўшилмайди ва фойдали таклиф тушса, сотишга тайёр бўлади.
Галлахерга аввалроқ "Вест Хэм" ва "Ньюкасл" каби клублар қизиқиш билдирган, бироқ уларнинг ҳеч бири ҳали "Челси"нинг талабларини қондиришга тайёр эмас.