Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Харри Магуайр жорий трансфер ойнасида "Туманли Альбион"ни тарк этиши мумкин. DeadlineDayLive маълумотларига кўра, футболчи Италия чемпионатининг топ-клублари орасида талабга эга.
Магуайрга Туриннинг "Ювентус", "Милан", "Рома", "Наполи" ва "Интер" клублари қизиқиш билдирмоқда. Номи тилга олинган клублар инглиз футболчисини кейинчалик сотиб олиш имконияти билан ижарага олишни режалаштирмоқда.
Харри 2019 йилнинг ёзидан буён “қизил иблислар” сафида тўп тепади. 30 ёшли ҳимоячининг манкунианликлар билан тузган меҳнат шартномаси муддати 2025 йилнинг июн ойи охиригача ҳисобланган. Унинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.