Лондоннинг "Фулхэм" клуби "аристократлар" раҳбарияти ушбу трансфер ойнасида қўйиб юборишга тайёр бўлган "Челси" қанот ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одоини сотиб олишига ишончи комил. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, клуб инглиз билан шартнома шартларини келишиб олишга яқин турибди.
Саудия Арабистонидан катта таклифига қарамай, клубда қолишга қарор қилган “Фулхэм” бош мураббийи Марко Силва трансфернинг олдинга силжишида муҳим роль ўйнамоқда.
"Фулхэм" ҳозиргача Хадсон-Одои учун максимал 4 миллион евро таклиф қилган, "Челси" эса тарбияланувчиси учун икки баравар кўп - 8 миллион талаб қилмоқда.