"Интер Майами" клуби эгаси Давид Бекхэм жамоанинг таркибига таъсир ўтказмаслигини айтди.
"Мен бу клубнинг ҳар бир тафсилотига эътибор бераман, хоҳ у спорт зали ва офисининг дизайни, хоҳ ўйинчиларга вентилятор керакми... Буларнинг барчаси мен ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қиламан, чунки таркибга маълум бир даражага ўрганиб қолган Лео Месси, Серхио Бускетс ва Жорди Алба каби футболчиларни олиб келганингизда. Бу уларга бошқалардан фарқли муносабатда бўлишларини англатмайди, лекин гап клубга профессионалликни олиб киришда.
Лос-Анжелесга кўчиб ўтганимда, мени кўпроқ ўйин даражаси эмас, клубда ҳукм сураётган профессионаллик қизиқтирарди. Масалан, ўйиндан олдин кечки овқатлар бўлмаган. Буларнинг барчаси жуда тез ўзгарди ва Брюс Арена (2008 йилдан 2016 йилгача "Гэлакси" мураббийи) келганида ҳаммаси ўзгарди.
Мен ўйинларга "Интер Майами" таркибини танламайман. Мен майдонда, машғулотларда, ўйинларда ҳеч нарсани назорат қилмайман. Мураббийлар штаби шундай қилади. Лекин мен Крис Хендерсон ва Хорхе Маслар билан биргаликда ходимлар билан шуғулланаман. Биз доимо бу клубни биз кутган даражага олиб чиқиш йўлларини қидирамиз. Келажакда бу клубни Европа клублари даражасига кўтаришимизга ишонамиз. Йиллар давомида мен ўйнаган жамоалар, уларнинг баъзилари 100 ва ундан кўпроқ ёшда. Биз эндигина уч ёшдамиз. Аммо биз ўзимиз хоҳлаган нарсаган эриша оламиз деб ўйлаймиз", - деди Бекхэм The Athletic билан суҳбатда.
2014 йилда Бекхэм 25 миллион доллар эвазига "Интер Майами"нинг ҳаммуаллифига айланди, тўрт йилдан сўнг жамоа МЛС иштирок этиш рухсатини олди ва 2022 йилнинг март ойида клуб лигадаги илк ўйинини ўтказди.