Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Аҳмедов ҳам "Навбаҳор"га қайтди

Баҳо:
+ | -

Тажрибали ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов ёзги трансфер ойнаси даврида яна севимли жамоаси “Навбаҳор”га қайтиб, “лочинлар” билан шартнома имзолади.

Азимжон Аҳмедов 1992 йилнинг 4 январида Наманган вилоятининг Наманган туманида таваллуд топган. Наманган футболи тарбияланувчиси.

Футболчилик фаолияти давомида “Навбаҳор” (Наманган, 2010-2015, 2019-2022 йиллар) ва “Пахтакор” (Тошкент, 2016-2018 йиллар) жамоаларида тўп тепган.

Шунингдек, Аҳмедов 2016 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи саналади ва миллий термамиз таркибида кўплаб ўйинларда майдонга тушган.
Тажрибали ярим ҳимоячи жорий мавсумнинг 1-даврасини “Турон” (Яйпан)да ўтказиб, яйпанликлар таркибида Суперлига баҳсларида 9 та, Ўзбекистон кубоги учрашувларида эса 3 та ўйинда майдонга тушди.

"Биз Азимжон Аҳмедовга жамоамизда омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ва голлари билан “Навбаҳор” мухлисларини хурсанд этиши, шунингдек, “лочинлар”нинг зафарларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз." - дейилади "Навбаҳор" сайтида.

Киритилди: 22:53, 29.07.2023.
Ўқилди: 3548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6761]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5748]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4364]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3301]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3288]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3025]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2609]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2261]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1936]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик