Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Сергей Арсланов: "Асадбек Каримовни ОАВ кўп танқид қилган эди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 14-турида ОКМКни мағлуб этган “Сурхон” бош мураббийи Сергей Арсланов ғалаба, Асадбек Каримов, навбатдаги рақиб ва Шайдулов ҳақида гапирди.

“Бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик. Биринчи тайм кескин ва тезкор тарзда ўтди. Иккинчи тайм ҳам тезкорликда биринчисидан қолишмади. Тўп учун курашларда ва ҳаводаги дуелларда рақибдан устунлик қилдик ва бу ғалаба учун муҳим омил бўлди. Иккинчи даврани яхши кайфиятда бошлашимиз муҳим эди. Ғалаба учун футболчиларга раҳмат”, - деди мураббий.

“Асадбек Каримов олдинги ўйинларда журналистлар томонидан анча танқид қилинганди. Каримов жуда яхши футболчи. Ўз устида яхши ишлайди. Рақиб билан яккакурашлардан қочмайди ва доимо кескинлик яратади. Унга имконият бердик ва у бизни уялтирмади”.

“Кейинги тур сафарда анча қийин рақибга қарши ўйнашимизни биламиз. “Андижон” ўз уйида мухлислари қаршисида бошқача ўйин намойиш этади. Биз бундай ҳолатни яқинда Хитойдаги йиғинимиз давомида кўрган эдик. Хитойда 17000 мухлис қаршисида ўйнаш қандай қийинлигини билдик. Бир-биримизни умуман эшитмадик. Андижонда ҳам деярли шундай ҳолат ва биз бунга тайёрмиз. Аввал ҳам айтганимдек рақиб ажратмаймиз ва ҳар бир жамоага жиддий муносабатдамиз”.

“Беҳруз Шайдулов ҳақида гапирсам, уни учта сўз орқали тарифлаган бўлардим – ишонч, профессионаллик ва стабиллик” - деди Арслонов.

 

Киритилди: 23:40, 29.07.2023.
Ўқилди: 1493 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик