Кириш Регистрация

"Барселона" ҳимоячини сотишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячи Сержиньо Дестнинг келажаги борасида бир қарорга келди. Инсайдер Хави Мигелга маълум бўлганидек, клуб америкаликни жорий трансфер ойнасида сотмоқчи.

Агар сотув амалга ошмаса, Испания чемпиони футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан аввал бекор қилишга тайёр. Дест бош мураббий Хави Эрнандеснинг режаларида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Сержиньо "Барселона"га Амстердамнинг "Аякс" клубидан 21 миллион евро эвазига ўтган эди. Ҳимоячининг меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган.

Киритилди: 09:38, 30.07.2023.
Ўқилди: 2544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.