Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Расмус Хёйлунн: 72 миллион фунтлик ҳужумчи АПЛда Холанд билан рақобат қила оладими?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" футбол клуби Расмус Хёйлунни сотиб олиш борасида "Аталанта" билан келишувга эришган эди. Эрик тен Хаг жамоага ўзи муҳим деб билган футболчини олиб келадиган бўлди. 72 миллион фунтлик келишувга эришилиши билан, мухлислар Хёйлунн ва Эрлинг Холандни таққослашга тушди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Уларнинг ҳар иккиси 2 метрга яқин бўйга эга. Ҳар иккисининг сочлари малла ва ҳар иккиси рақиб дарвозаси олдида ўта совуққон ҳаракат қилади. Энг асосийси, энди уларнинг ҳар иккиси янги мавсумдан бошлаб Манчестер шаҳри клубларида ҳаракат қилишади. Кеча, яъни шанба куни "МЮ" 20 ёшли Хёйлунни 72 миллион фунтга сотиб олиши тасдиқланганди. Хўш, даниялик футболчи "қизил иблислар" ҳужуми ва АПЛга нима таклиф қила олади? У Эрлинг Холанд билан рақобатчига айлана оладими?

Расмус Хёйлунн "Болдклуббен аф 1893" клуби тарбияланувчиси саналади. У орада "Брондбю"да ҳам ҳаракат қилди. Профессионал фаолиятига эса 2020 йилда, 17 ёшдан бошлаб "Копенгаген" клубида старт берди. Ўсаётган футболчи, Дания Суперлигасида ўзини кўрсата олмади. У 2022 йилнинг январига қадар 19 ўйинда бирорта гол ура олмайди ва Австрияга йўл олади. У ерда Хёйлуннга "Штурм Грац" клуби эга чиқади. Ушбу кўчиш ҳужумчи фаолиятидаги юксалишни бошлаб берганди. 2021/22 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Хёйлунн 17 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та голга муаллифлик қилганди. Ёш футболчи катта клублар назарига ўзининг чап оёқ зарбаси ва майдонни яхши кўриши билан тушади. У майдондаги бўшлиқларни яхши топар, шу сабабли ҳужумни якунлаш бобида ўта аниқ ҳаракат қиларди. Хёйлунн мана шундай ўйинлари билан Италиянинг жанубига, "Аталанта"га йўл олди. Унинг хариди бергамоликларга 15 миллион фунтга тушди. Бу эса, ӯз навбатида "Штурм Грац"нинг футболчи сотувидан 10 карра кўп фойда кўришини таъминлади. Бу рақамлар ҳозир арзимаган пулга айланиб қолди...

Ўтган мавсум давомида Хёйлунн жами 47 та ўйинда майдонга тушиб, клуб ва терма жамоаси учун жами 20 та голга муаллифлик қилди. Март ойида 20 ёшли қаҳрамонимиз Дания билан саралаш баҳсларининг иккитасида 5 та гол уришга эришди. Улар ичида Финландияга қарши хет-трик ҳам бор эди. Мана шундай юришлар билан Хёйлунн тез орада "Манчестер Юнайтед"га йўл олади. Бу кўчиш эса ҳужумчининг Эрлинг Холандга қиёсланишига сабабчи бўлди. Қиёслаш бекорга эмас. Ҳақиқатдан ҳам уни Скандинавия томонларда "янги Холанд" деб аташади. Бироқ, бу жуфтликнинг статистикасига эътибор берсак, Хёйлунн а Холанднинг даражасида катта фарқ борлиги яққол намоён бўлади. Хусусан, Холанд ўтган мавсумда 35 та лига баҳсида 36 та гол уришга эришди. Бу эса ҳар 77 дақиқада битта гол деганидир. Бу борада Хёйлуннинг кўрсаткичи 204 дақиқа/голга тенг.

Хёйлунн эндигина иккита катта мавсумни бошидан ўтказди ва иккинчисида Европа юлдузига айланди. Масалан, Холанд ўзининг иккинчи мавсумини "Молде"да ўтказиб, 25 та ўйинда 12 та голга муаллифлик қилганди. Шундай экан, Хёйлунн энди етишиб келаётган футболчи сифатида "МЮ" таркиби учун яхши қўшимча бўла олади. Даниялик футболчи юқори тезликка эга. У тез орада "МЮ"даги шериклари, Маркус Рэшфорд, Гарначо ва Жейдон Санчоларга қўшилишини ҳисобга олсак, манкунианликлар АПЛдаги энг тезкор ҳужум чизиғига эга бўлишини тахмин қилиш мумкин.
Хёйлуннинг Холанддан устун томони, унинг дриблингидадир. Тўп билан муомала қилиш борасида устаси фаранг бўлган ҳужумчи, ўтган мавсумда ҳар ўйинда, Холанддан, ўртача 10 марта кўп тўпга тегинишни амалга оширган. Умумийроқ қилиб айтадиган бўлсак, Хёйлуннда техник жиҳатдан вингер сифатлари бор, аммо жисмоний ҳолати марказий ҳужумчиники. Агарда Эрик тен Хаг келаётган футболчидан тўғри фойдалан олса, яқин келажакда Холанд ва Мбаппе даражасидаги янги юлдузни кўришимиз мумкин бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: bbc.com
Киритилди: 12:54, 30.07.2023.
Ўқилди: 4793 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4187]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3606]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2945]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2252]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2146]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2081]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1998]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1880]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1773]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1452]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик