Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Иван Бошкович: “Бунёдкор” ўйлаганимдан яхши ҳаракат қилди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 14-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жанговар учрашув бўлди. Биринчи бўлимда яхши футбол кўрсатдик. “Бунёдкор” ўйлаганимдан яхшироқ ҳаракат қилди. Тўпни яхши назорат қилишди. Бироқ мен уларнинг кучсиз жиҳатларини биламан, футболчиларни яхши танийман. Иккинчи бўлимда бироз ортга қайтиб ҳаракат қилдик. Таваккал қилишни истамадик. Бутун жамоамиз яхши ҳимояланди, ҳақли ғалабага эришдик.

Беллашувга қадар кўпчилик собиқ жамоамга қарши учрашув эканлиги ҳақида ёзишди, ўқидим. Одатий баҳс сингари тайёргарлик кўрдик. Бу тўғри ёндашув бўлганини натижа кўрсатиб турибди. Албатта, 3 йил ишлаган жамоага қарши ўйинда бироз ғалати ҳиссиётлар бўлди. Аммо, бу футбол, мен эса профессионалман, илгари футболчи сифатида, ҳозир эса мураббий сифатида.

Трансфер ойнасида асосан ёш футболчиларга эътибор қаратдик. Бир нафар легионер олдик, куни кеча эса Ёқубов келиб қўшилди. Ёш футболчилар ўсишга эриша олади ва “Сўғдиёна”га ҳали кўп ёрдам беришади.

Мен Дориевни январ ойидан буён кузатиб бораман. Биз у билан бир ярим йиллик битим туздик. Жамоага киришиб кетганидан сўнг у жамоамизни кучайтира олишига ишонаман”, – деди Бошкович.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:04, 31.07.2023.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик