Ҳужумчи Анте Ребич "Милан"дан "Бешиктош"га ўтди. Турк клуби ўз сайти саҳифаларида 29 ёшли хорват билан икки йиллик меҳнат шартномаси имзоланганини эълон қилди.
"Бешиктош" Ребич билан келишувнинг молиявий шартларини эълон қилди. Анте шартнома имзолаш учун бонус сифатида 280 000 евро олади. Шунингдек, хорватиялик ҳар бир ўйин учун қўшимча 10 минг еврогача ишлаб олиши мумкин бўлади.
Анте Ребич “Милан” сафида 123 та расмий ўйин ўтказган. Уларда хорватиялик футболчи 29 та гол ва шерикларига 17 та голли узатма ёздириб қўйган.