“Лейпциг” ҳужумчиси Андре Силва фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиради. Немис клуби матбуот хизмати хабарига кўра, "Реал Сосьедад" 27 ёшли футболчи учун янги иш жойига айланган. Испания клуби келаси мавсум охиригача ижарага олинган ҳужумчини тақдим этди.
Андре сўнгги мавсумда "буқалар" сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt экспертлари португалияликни 15 миллион еврога баҳоламоқда.













