Кириш Регистрация

Тен Хаг: "Магуайр жамоада қолиши ҳақида ўзи қарор қабул қилади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик Тен Хагнинг айтишича, ҳимоячи Гарри Магуайр ёзда жамоада қолиш ёки кетишини ҳал қилиши керак.

Ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотган Магуайр яқинда сардорлик боғичидан айрилди.

Ўтган ҳафтада "МЮ" Магуайрни сотиб олиш учун "Вест Хэм"нинг 20 миллион фунт стерлинглик таклифини рад этди, аммо Тен Хаг истаса, 30 ёшли инглиз футболчиси билан хайрлашишга тайёр.

"Тўғри. Бу унга боғлиқ. "Манчестер Юнайтед"да бўлганингда, ўз ўрнинг учун курашишинг, маҳоратингни қўллашинг ва жамоага энг мос ва энг фойдали эканлигингни исботлашинг керак.

Сардорликдан маҳрум қилиш? Гаррига қарши ғаразлигим йўқ, бу жамоа манфаати учун қилинган.

Кейинги қарорни у қабул қилиши керак. Лекин Гарри бу жамоанинг бир қисми эмас деб айтмайман. У ўз ўрни учун курашиши керак.

У жуда яхши марказий ҳимоячи ва мен Гарри Магуайрнинг салоҳиятига ишонаман. У фақат ўзини кўрсатиши ва асосий таркибга кириш учун курашиши керак. Бу унинг ўзига боғлиқ ва менимча, у буни уддалай олади", - деди Тен Хаг ESPN билан суҳбатда.

Киритилди: 15:19, 02.08.2023.
Ўқилди: 1675 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.