"Тоттенхэм Хотспур" ёш ҳужумчи сотиб олиши мумкин. Хабарларга кўра, Аргентинанинг "Росарио Сентрал" футболчиси Алехо Велисга қизиқиш билдирмоқда.
Велис май ойидаги 20 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги мундиалда 3 та голга муаллифлик қилганди. 19 ёшли марказий ҳужумчи аллақачон "Тоттенхэм" билан шахсий шартларни келишиб олгани айтилмоқда. Аммо "Росарио" Велисни сотиш ниятида эмас.