Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Суперлига. "Пахтакор" - "Нефтчи". Превью

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 15-турида мухлислар навбатдаги бор "ўзбек классикоси"га гувоҳ бўлишади.

Чемпионатларимиздаги энг жиддий қарама-қаршилик ҳамда энг кўп чемпион бўлган уч жамоанинг иккитаси саналган "Пахтакор" ва "Нефтчи" тўқнашуви Тошкентда бўлиб ўтади. Ҳар икки клуб ўзаро ўйинларда бир-биридан энг кўп очко тортиб олган.

Жамоалар чемпионатлар тарихида 57 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 27 ғалаба, 9 дуранг ва 21 мағлубият. Рақиб дарвозасига 95 тўп киритган "Шерлар" 69 тўп ўтказиб юборишган. Тошкентдаги беллашувларнинг 21тасида "Пахтакор" устун келган бўлса, 5 баҳсда фарғоналиклар ғалаба қозонган. Икки ўйин дуранг билан тугаган. Ўз майдонимиздаги охирги 15 учрашувда "Нефтчи" фақат биргина беллашувда гол ура олган. Жамоамиз уйдаги тўқнашувларда 59 гол урган ҳолда 16 тўп ўтказиб юборган. "Пахтакор" 10 бор рақибни йирик натижа билан доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.

Шунингдек, клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда жамоамиз муваффақиятга эришган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов эса ҳар икки жамоа таркибида гол урган ягона ўйинчи саналади.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўзбекона мумтоз тўқнашув 5 август, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.

Киритилди: 12:33, 04.08.2023.
Ўқилди: 2140 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3246]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2119]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1848]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1839]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1783]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1577]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1528]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1525]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1483]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик