Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Веско Стешевич: “Биз билан ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Сербиялик мутахассис одатдагидек, ўз сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.      

— Рақиб ўйинни яхши бошлади. Бироқ, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин, барча ишни бошидан бошладик. Ўтказиб юборилган тўпдан кейин эътиборни бироз йўқотдик. Чунки ўртада қизил карточкали вазият бўлди. Унга ҳам режани ўзгартиришимиз керак эди. Бу жараён жуда узоқ кечди ва йигитларнинг концентрациясига жиддий таъсир ўтказди. Стандарт вазиятдан сўнг, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин, ўйинни ўз томонимизга оғдира олдик.

Биринчи бўлимда ҳам ёмон ўйнамадик. Аммо ҳисобни тенглаштира олмадик. Вазиятлар бўлди. Шахзод Ғофурбеков яхши имкониятни голга айлантира олмади. Бироқ шунда ҳам кучли рақиб фонида ёмон кўринганимиз йўқ.

Иккинчи бўлимни яхшироқ бошладик ва рақибга босим ўтказдик. “Навбаҳор”да чемпион таркиб бор, лекин ўйин бобида улардан қолишганимиз йўқ. Бу 90 дақиқа мобайнида муносиб курашган футболчиларим учун катта мақтов. Сўнгги дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирдик. Бу орқали бемалол футболчиларимизни мақтасам бўлади. Ўйин бобида ҳам бир очкога муносиб эдик. Рақибни ҳам табриклайман, наманганликлар таркибида юқори савияли футболчилар жуда кўп. Улар ўз олдиларига қўйилган мақсад учун охиригача курашишади.

— Шаҳзод Неъматжоновнинг биринчи бўлимда алмаштирилишига сабаб нима? Унинг жароҳати жиддий эмасми?
— Сабаби жароҳат. У жаҳон чемпионатида орттириб олган жароҳатини қайталаб олди. Жиддий эмасми? Билмасам. Ҳали ҳам якуний хулосани кутяпмиз. Агарда у ростдан ҳам эски жароҳатини қайталаб олган бўлса, бу жиддий бўлиши мумкин.

— Бугунги йўқотилган очко “Навбаҳор”га чемпионлик курашида катта таъсир ўтказиши мумкин. Ўз навбатида “Металлург” чемпионлик учун курашаётган “Пахтакор”, “Насаф” каби жамоалардан ҳам очко тортиб олиши мумкинми?
— Бугунги рақибимиз “Навбаҳор”, шунингдек, “Пахтакор”, “Насаф” ёки “Нефтчи”нинг юқори ўринлар учун курашаётгани яхши ҳолат. Тўғрисини айтсам, буни кузатмайман. Эътиборни ўз жамоамга қаратганман. Қайси ўйинларда очко олишимизни кўряпман. “Навбаҳор”дан олинган очко эса олтинга тенг. Агарда имконият бўлса, балки, очко олармиз, бунга уриниб кўрамиз ҳам. Биз билан ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. Биз бугун қандай ўзимизни кўрсатган бўлсак, шундай ўйнаймиз.

— Жамоага давралар оралиғида қўшилган икки нафар эронлик футболчиларнинг ҳаракатларига баҳо берсангиз? Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?
— Бизда жамоа бор ва уларнинг бугунги ўйинидан барчамиз қониқдик. Биз барчамиз бир оиламиз ва бир-биримиздан мамнунмиз. Бугун янгиларга қийин бўлди. Улар биринчи марта жамоада ўйнашди. Бу ҳам осон эмас, узоқ вақт шуғулланишмаган. Уларда май ойида мавсум тугаган. Бу ерга уларнинг бири касал бўлиб келди, иккинчиси эса кечроқ келди.

— Бектемир Абдуманнонов ҳамда Муҳаммадазиз Иброҳимов нима сабабдан бугун қайдномага киритилишмади?
— Қайдномада бўлмаса ҳам улар жамоада. Барчасини назорат қиляпмиз ва ўйинга керакли футболчиларни қайдномага киритамиз. Йигитларга айтганман, қайдномага киришмаса ҳам, улар барчасини тушуниши керак. Чунки барчаси рақибнинг ўйин услубига боғлиқ.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:35, 05.08.2023.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.