Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Жоау Феликс Европани тарк этиб, фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 23 ёшли ҳужумчи хизматларига "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, Лиссабоннинг "Бенфика" клуби Феликсни қўлга киритишга қизиқаётгани хабар қилинганди, бироқ томонлар ҳалигача келишув шартлари бўйича келишмаган.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Жоау Лондоннинг “Челси” жамоасида ижара асосида ўйнаганди. У Премьер-лиганинг 16та учрашувида қатнашиб, 4та гол урган.