Кириш Регистрация

Карлос Кейруш: «Ўзбекистоннинг ўйин услуби Россияникига ўхшаш»

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш жамоа концентрацияни йўқотмасдан ўйнаса, Ўзбекистон устидан ғалаба қозониши мумкин эканлигини ISNA ахборот агентлигига айтиб ўтди.

"Эртага жуда яхши ўйин бўлади. Ушбу ўйинда ижобий натижага эришишга умид қиляпмиз. Жамоамизда мотивация юқори ва ўйинга тайёрмиз", дейди португалиялик мутахассис.

"Ўзбекистоннинг ўйин услуби Россияникига ўхшаб кетади. Уларнинг ўйин услубига кўникмаганлик ҳақидаги гап-сўзлар асосга эга эмас. Ўзбекистон — яхши жамоа. Мен бу жамоани жуда ҳурмат қиламан. Улар 90 дақиқа давомида ўз ўйинларини кўрсата оладилар. Шунинг учун биз ўйин давомида концентрацияни йўқотмаслигимиз керак", дейди Кейруш.

"Жароҳатланган Али Каримий захира ўриндиғида ўтирадими?", деган саволга Кейруш қуйидагича жавоб берди: "Таркибимизда 23 нафар соғлом футболчи ва икки нафар жароҳатланган ўйинчи бор. Ўйни протоколига фақат соғлом футболчилар киритилади".

"Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалабага кафолат бера оласизми?", дея йўлланган саволга бош мураббий: "Мен жамоада мотивация ва жанговар руҳ борлигига кафолат бераман. Натижа эса яратганнинг қўлида. Биз мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўйинчилар курашга тайёр", дея жавоб берди.

"Мухлисларнинг стадионда ташриф буюришлари биз учун муҳим аҳамиятга эга. Эронда иқтидорли йигитлар жуда кўп ва биз жаҳон чемпионатида иштирок этишга муносиб эканимизни исботлашимиз лозим. Ғалаба йўлида барча футбол оммаси бирлашиши керак", дея сўзини якунлади Карлос Кейруш.

Манба: www.isna.ir
Киритилди: 16:19, 13.11.2012.
Ўқилди: 5736 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8766]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5795]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4372]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3345]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2953]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2357]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2340]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2311]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2293]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик