Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Гвардиола "Манчестер Сити"нинг тақвимидан норози бўлди

Баҳо:
+ | -

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"нинг жорий мавсумдаги тақвимидан шикоят қилди.

Янги мавсумда "шаҳарликлар" асосий турнирлардан ташқари декабрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этишади.

"Ўйлашимча, мавсумолди йиғинлар - янги мавсум. Биз мавсумни якунлаймиз, икки ҳафта ҳафта мобайнида тикланамиз ва мавсумолди машғулотларини ўтказамиз? Нега? Биз ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. Лекин йил сайин ёмонлашиб бораверади, яна ёмонлашади, ростини айтсам, бу қандай тугашини билмайман.

Бу ерда руҳий томондан муаммо бор. Футболчилар чарчаган. Мавсум олдидан ёмон шароитда қанча ўйинчи жароҳат олишига қаранг: намлик, иссиқлик, майдонлар унчалик яхши эмас - айниқса штатларда. Лекин бу шундай. Биз мослашишимиз, кўникишимиз керак, аммо бу нормал ҳолат эмас" - деди Гвардиола.

Шунингдек, "Манчестер Сити" устози Премьер-лигада ҳакамлар гол нишонлашда йўқотилган вақтни қўшиб беришлари, шунингдек, қанча пенальти ва четлатишларни ҳисобга олишлари ҳақида фикр билдирди.

"Вақтни беҳуда сарфлаш, менимча, яна 10 дақиқа қўшиш билан ҳал бўлмайди. Агар улар секин ўйнашда давом этса нима бўлади? Бу футболчиларни янада чарчатади. Бу энди ҳаддан ташқари ошиб кетди", - деди испаниялик мураббий.

 

Киритилди: 18:50, 06.08.2023.
Ўқилди: 3712 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.