"Наполи" бош мураббийи Руди Гарсия "Ал-Аҳли"нинг Виктор Осимхенга қизиқиши ҳақида фикр билдирди.
ОАВнинг сўнгги хабарларига кўра, Саудия клуби А Сериянинг энг яхши тўпурарига жуда фойдали таклиф билан чиққан.
"Фаолияти якунланаётган футболчилар борки, уларнинг мисолида Саудия Арабистони клубига ўтиш қарорини тушуниш мумкин. Баъзан биз рад этиб бўлмайдиган катта таклифлар ҳақида гапирамиз. Сиз чўққида бўлганингизда ва ҳали ҳам кўп нарсага эриша олсангиз, бу бутунлай бошқа нарса. Лекин мен Виктор эмасман, ундан шахсан сўрасангиз яхши бўларди”, деди Гарсия TMW нашрига.
Ёз бошида Осимхенга Европа футболи гигантлари қизиқиш билдирганди, аммо “Наполи” 24 ёшли ҳужумчи учун тахминан 150 миллион евро сўраганди.