Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Армин Бошняк: "Андижон"ни ва Ўзбекистон чемпионатини анча кучлилигини ҳис қилдим"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” жамоасининг черногориялик янги легионери Армин Бошняк Суперлиганинг 15-турида “Сурхон”га қарши беллашувда захирадан майдонга тушиб дебютини ўтказишга муваффақ бўлди. Ушбу ўйинчи “Андижон”га қўшилгач, ўзининг дастлабки интервьюсини берди.

— Авваламбор, Ўзбекистонга, жумладан Андижонга хуш келибсиз. Бу сиз учун фаолиятингизда янги чақириқ. Айтинг-чи, ушбу таклиф ҳақида эшитганингизда хаёлингиздан нима ўтди?
— Мен Ўзбекистон ва унинг фуболи ҳақида аввал ҳам эшитгандим. Бу ҳақида менга Горон Милойко айтиб берганди. Лекин Ўзбекистонга келганимдан сўнг шунга амин бўляпманки, Горон айтиб берганидан ҳам кўра бу ернинг одамлари ажойиб ва меҳмондўст, шаҳар чиройли ва айниқса, жамоа мухлислари ўзгача экан. Уларни Европа ишқибозлари билан таққослаганда ҳам анча юқори даражада туришини кўрсатишди. Янги клубга келдим, илк машғулотни ҳамда дебют ўйинимни ҳам ўтказдим. Жамоани ва Ўзбекистон чемпионатини анча кучлигигини ҳис қилдим.  

— Ҳа, Горон Милойко ўтган мавсум “Андижон” шарафини ҳимоя қилган. Сиз у билан анчадан бери танишмисиз? Демак, бу ерга келишдан олдин у билан маслаҳатлашдингизми?
— Горон билан беш йилдан бери танишман. Шунингдек, икки йил мобайнида биргаликда Европа лигаси квалификациясида бирга ўйнаганмиз. Шунинг учун Горондан кўп маслаҳатларни олдим. У менга шаҳар ва клуб ҳақида жуда яхши гапларни айтди.

— “Андижон”да дебютингизни ўтказдингиз. Келишингиздан олдин нимани ўйлагандингиз ва энди хулосаларингиз қандай?
—  Мен футбол билан яшайман. Бу эса Ўзбекистонни танлашимнинг асосий сабабларидан бири бўлди. Бу ердаги стадионлар, мухлислар, ўйинлар, машғулот жараёнлари, умуман ҳаммаси юқори даражада. Авваллари ҳам эшитгандим, бир қатор мамлакатлардан келган футболчилар айтиб беришган. Шу боис ўзимни Ўзбекистонда бемалол ўйнаб кета оламан, деб ҳис қилдим.

— Черногорияда чемпионатида тўп тепгансиз. Умуман, бунга қадар босиб ўтган фаолиятингиз ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз...
- Охирги ўтказган йилларим ҳақида гапирадиган бўлсам, Черногориянинг “Езеро” жамоасида ўйнадим. 6 та гол урганман ва 8 та ассист вазифасини бажарганман. Кейин янги мавсумни янги жамоада бошладим. Бу Черногориядаги янги клуб эди. У ерда ҳам гол урдим. Ҳозир эса мана “Андижон”даман.

— Шунингдек, Сингапурда ҳам тўп тепгансиз...
— Шундай, бу менинг Осиёдаги биринчи клубим эмас. Бундан олдин Сингапурда “Тампинс Роверс” жамоасида тўп сурганман. Сингапур чемпионати даражаси яхши. Лекин футболчиларининг даражаси чемпионатни мавқеига нисбатан анча кучсизроқ. Бундан ташқари, ўша клубда мен Осиё Чемпионлар лигасида ҳам ўйнадим. Энди “Андижон”да ҳам шундай марраларга эришмоқчиман.

— “Сурхон”га қарши учрашувда захирадан майдонга тушдингиз. Сизнингча, ғалаба учун нима етишмади?
— Шунчаки, гол етишмади. Қолаверса, омад ҳам етишмади. Биз яхши ўйнагандик. Ўйинчиларнинг даражаси жуда яхши.

— Стадиондаги муҳит сизни ажаблантирдими?
— Бундай атмосфералар ҳақида келишимдан олдин клубнинг инстаграм саҳифасидаги видеолар орқали кўргандим. Лекин майдонга тушганимдан кейин бундай муҳитда ҳар бир футболчи ўзини юқори даражада ҳис қилишини билдим. Стадиондаги атмосфера ва мухлисларга гап йўқ.

— “Андижон”да шахсий олдингизга қўйган мақсадингиз қандай?
— Жамоа учун боримни беришга ҳаракат қиламан. Агар гол ёки ассист ҳақида гап кетадиган бўлса, мен ассистликни танлаган бўлардим. Чунки қайси клубда тўп суришимдан қатъий назар ҳар доим голларимдан кўра ассистларим кўпроқ бўлган. Қайси чемпионатда бўлмасин ассистлар бўйича мен ҳар доим 1- ёки 2-ўринда қайд этилардим. Шунинг учун гол уришдан кўра ассистликни яхши кўраман.

— “Андижон”да 94-рақамни танладингиз. Бу туғилган йилингиз билан боғлиқ бўлса керак-а?
— Мен 1994 йилда туғилганим сабабли. Фақат шу.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 05:31, 07.08.2023.
Ўқилди: 3051 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.