Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнасининг яна бир куни якунланди. 6 август куни катта расмий эълонлар бўлмади, аммо қизиқарли миш-мишлар етарли эди.

Неймар "Барселона"га қайтадими?

"Барса" ва "ПСЖ" етакчилари билан яхши таниш бўлган Шайх Мабҳут Ал-Марридан яшин хабар. Унинг таъкидлашича, Неймар Каталонияга қайтади. Ҳатто қўшимча далиллар ҳам бор: 31 ёшли бразилиялик ҳужумчи ижтимоий тармоқдаги профилидан Париж жамоаси футболчиси эканлиги ҳақидаги ёзувни олиб ташлади.

Аввалроқ, “ПСЖ” Усмон Дембелени трансфер қилиш бўйича келишув доирасида “Барса”га Неймарни ижарага беришни таклиф қилгани хабар қилинганди.

"Интер" "Бавария" дарвозабонини сотиб олади

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Швейцария терма жамоасининг 34 ёшли дарвозабони яқин вақт ичида “Интер”га ўтади. Битим суммаси 6 миллион еврони ташкил этади. Тиббий кўрик эса бугун, 7 август куни бўлиб ўтади.

"Барселона" Франк Кессиэни Саудия Арабистонига сотди

"Барса"нинг 26 ёшли ивуарлик ярим ҳимоячиси Саудияга йўл олади. Клублар аллақачон сўнгги ҳужжатларни имзолашмоқда ва тез орада тиббий кўрик ўтказилиши керак. Аввалги хабарларга қараганда, трансфер суммаси 15 миллион еврони ташкил этади ва шартнома уч йилга мўлжалланган.

"Манчестер Сити" Бернарду Силвани қўйиб юбормайди

“ПСЖ” ва айниқса “Барселона”нинг умидлари пучга чиққандек. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "шаҳарликлар" ҳар икки клубни ҳеч қандай ҳолатда 28 ёшли португалиялик ярим ҳимоячини трансфер қилиш бўйича музокараларга киришмасликлари ҳақида огоҳлантирган. Боз устига, яқин орада Англия чемпиони Бернардуга янги шартнома таклиф қилади. Ҳозиргиси 2025 йилда тугайди.

Марко Верраттининг Саудия Арабистонига трансфери хавф остида

Ўтиш муқаррар бўлиб туюлди, лекин йўқ! Маттео Мореттонинг ёзишича, "Ал-Аҳли" "ПСЖ" билан трансфер суммаси борасида келиша олмаяпти. Бундан ташқари, клубларнинг қарашлари жуда бошқача: французлар 30 ёшли ярим ҳимоячи учун 70–80 миллион евро талаб қилишмоқда, саудияликлар эса атиги 30 миллион евро тўлашга тайёр. Музокаралар чўзилиб кетмоқда ва эҳтимол Верратти кейинги мавсумни ҳозирги жамоасида ўтказади.

“ПСЖ” “Бенфика”дан Гонсалу Рамушни қабул қилиб олади

Фабрицио Романо “ПСЖ” 22 ёшли португалиялик футболчини 65 миллион евро ва бонуслар сифатида 15 миллион евро эвазига сотиб олиш мажбурияти билан мавсум учун ижарага олади, дейди. Ижара схемаси молиявий фейр-плейдир, шунинг учун ҳайрон бўлманг.

“Челси” “Кристал Пэлас” вингери учун 30 миллион евро таклиф қилмоқда

RMC Sport хабарига кўра, "Челси" Лондондаги қўшниларига франциялик 21 ёшли вингер Майкл Олиса учун дадил таклиф юборди. Футболчининг ўзи билан дастлабки келишувга эришилган, ҳозирча "Пелас" билан келишиб олиш керак. Ягона муаммо бу Олисе ёшлар Евросида олган соннинг орқа қисмидаги жароҳат. "Челси" бу билан шуғулланмоқчи.

Киритилди: 11:32, 07.08.2023.
Ўқилди: 4167 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.